«илҳом алиев» тегли мақолалар


AZAL рейси ҳалокатида айб Россия вакилларида — Илҳом Алиев
6 январь 2025, 17:33

AZAL рейси ҳалокатида айб Россия вакилларида — Илҳом Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокатга учрашига «Россия Федерацияси вакиллари» айбдор эканини айтди. У Россиядан айбдорларни жазолашни ҳамда «инсоний хулқ-атвор»ни талаб қилди.

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти
29 декабрь 2024, 18:56

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, AZAL самолёти «Россия томонидан уриб туширилган» деб «аниқ айтиш мумкин». У Россия томонини «масалани бостиришга» уринишда айблади. Россия айбини тан олиши ва Озарбайжон ҳамда жабрланганларга товон тўлаши керак, деди у.

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради
28 декабрь 2024, 18:25

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради

Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан «Фожиали ҳодиса (самолётнинг қулаши) Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани муносабати билан» узр сўради. Кремль бу вақтда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари иш олиб борганини тан олди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида
27 август 2024, 16:11

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлари билан учрашувда қўшма инвестиция фонди миқдорини, авиақатновлар сонини ошириш, Боку ва Тошкентда «Боқий шаҳар» мажмуаларини қуриш таклифини билдирди. «Бокуда ўзбек тупроғи, Тошкентда Озарбайжон тупроғи бўлади», — деди у.

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев
23 август 2024, 14:33

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
22 август 2024, 16:33

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади
21 август 2024, 19:43

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 22−23 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда давлатлараро олий кенгаш биринчи мажлисини, шунингдек, икки мамлакат бизнес вакиллари учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди
8 февраль 2024, 17:18

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди

Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.

Мирзиёев ва Лукашенко биргаликда Озарбайжон президентига қўнғироқ қилди
7 февраль 2024, 23:19

Мирзиёев ва Лукашенко биргаликда Озарбайжон президентига қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасблари Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Exit-poll натижаларига кўра, у сайловда 93,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади
8 декабрь 2023, 10:20

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг